Яқинда тарқалган миш-мишларга кўра, Samsung Galaxy А8 (2018) ва А8 Plus (2018) смартфонлари устида фаол иш олиб бормоқда. Интернетда пайдо бўлган қурилма олд панелининг жонли суратлари эса у ҳақда анча-мунча қизиқарли маълумотларни ошкор этади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Аввалроқ компания Infinity экранли ромсиз дизайндан арзон смартфонлари линейкасида фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Энди эса у арзон линейкадаги Galaxy А8 (2018) смартфонига ўрнатилишига шубҳа ҳам қолмади — суратда айнан унинг юза панели акс этган.
Унга кўра, қурилманинг тепа ромига селфи учун қўш камера ўрнатиладиганга ўхшайди. Олд панелда Home тугмаси бўлмагани сабабли, бармоқ изи сканери А8 (2018)да орқа панелга жойлаштирилиши мумкин.
Миш-мишлар бўйича, Galaxy А8 ва А8+ Galaxy S8 ва S8+ флагманларининг арзонроқ ва енгиллаштирилган версиялари бўлади. Улар келаси ойда ёки 2018 йилнинг январида пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)