19 та космик қурилма ортилган «Союз-2.1б» элтувчи ракетаси Восточний космодромидан учирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Союз-2.1б» ракетаси «Метеор-М» космик қурилмаси ва яна 18 та қўшимча ҳамроҳ қурилмалар билан белгиланган вақтда — Москва вақти билан 08:41 (Тошкент вақти билан 10:41)да учирилган.
10 дақиқадан сўнг, 08:51 (10:51)да ракетанинг учинчи поғонасидан тезлатувчи блок ажралиб чиқиши ва сунъий йўлдошларни белгиланган орбиталарга чиқаришни давом эттириши керак эди.
19 та космик қурилманинг сўнггисини белгиланган орбитага етказиш 12:54 (14:54)га мўлжалланган. Шундан кейин тезлатувчи блок Ер томонга йўналтирилади, 100 км баландликда сайёра атмосферасига киради, унинг атмосферанинг қалин қатламларида ёниб кетмаган бўлаклари 14:15 (16:15)дан кейин Тинч океанининг кемалар юрмайдиган қисмида чўкиб кетади.
Изоҳ (0)