Россиянинг Чита шаҳрида яшовчи учувчи Леонид Кулеш Dragonfly ўта енгил самолётида ясси штопор (пастга қараб буралиб шўнғиш манёври)да юз марта айланиб, Гиннесс рекордлари китобига кирди, деб ёзади «ТАСС».
«Менга муваффақиятим Гиннесс рекордлари китобига киритилгани ҳақида табрик битилган мактуб келди», — деди Кулеш. У рекорд ҳақида самолётни ишлаб чиқарган компанияга маълум қилганини айтди.
Кулеш олий пилотаж манёврини 2014 йил августида амалга оширган, уни россиялик учувчи Константин Арцеулов томонидан 1916 йил сентябрида бажарилган штопорга юз йил тўлишига бағишлаган эди.
Изоҳ (0)