Қутқарувчилар Тель-Авивнинг жанубий чеккасидаги портлаш оқибатида бузилган бино вайроналаридан 4 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда Исроил телевидениеси маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Полицияга кўра, Яффадаги бир қаватли иморатда қурилиш материаллари ва хўжалик буюмлари дўкони жойлашганди.
«Яффанинг Йефет кўчасидаги қисман вайрон бўлган бинода 4 та жасад топилди. Олдинроқ ҳодиса жойидан 5 нафар жабрланувчи, жумладан, оғир ҳолатдаги эркак эвакуация қилинганди», — дейилади Исроил Иккинчи канали хабарида.
Расмийлар портлаш сабабларига ҳозирча изоҳ бермади.
Изоҳ (0)