Россиянинг Суриядаги гуруҳи собиқ қўмондони Александр Журавлёв Шарқий ҳарбий округни бошқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мудофаа вазири ўринбосари Дмитрий Булгаков генерал-полковникка округ байроғини топширди.
Булгаковга кўра, Журавлёв ўзига топширилган барча вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Чуқур билим, ноодатий фикрлаш ва қўшинларни бошқаришнинг замонавий услубларини эгаллаганлик эса Сурияда террорчиларга қарши курашда салмоқли муваффақиятларга эришишига имкон берди.
Маълумот учун, Александр Журавлёв 2016 йилда Россиянинг Суриядаги гуруҳига бошчилик қилган, ўшанда унга «Россия қаҳрамони» унвони берилганди. 2017 йил январидан бери Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётганди.
Изоҳ (0)