Бельгиянинг Эно провинциясидаги Морланвельз аҳоли пункти яқинида 27 ноябрь, душанба куни носоз поезд билан юз берган ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, етти киши жабрланди, деб ёзади «ТАСС».
Кечки пайт темир йўлчилар бригадаси аввалроқ поезд автомобиль билан тўқнашиб кетган темир йўлни кесиб ўтиш жойида таъмирлаш ишларини олиб бораётган эди. Ҳодисада ҳеч кимга зиён етмаган, аммо темир йўл зарар кўрган эди.
Носоз поезд темир йўл кранидан узилиб чиқиб, қия йўлдан қарийб 14 км масофани босиб ўтган ва йўловчи поездига келиб урилган. Ишчилар қоронғида яқинлашиб келаётган поездни кўрмай қолган ва йўлдан четга чиқишга улгурмаган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар Бельгиянинг Infrabel темир йўл компанияси ҳамда Бельгия темир йўллари миллий жамияти ходимларидир.
Изоҳ (0)