Калифорния штатида истиқомат қилувчи эркак Ернинг яссилиги ҳақидаги назарияни текшириш учун ўзи ясаган ракетада ҳавога кўтарилмоқчи бўлди, аммо авиацион бошқармалар унга рухсат бермади. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Айтилишича, 61 ёшли Майк Хьюз ўзини 548 метр баландликка кўтармоқчи эди, аммо тегишли рухсатни ололмади. Шунга қарамай, у экспериментдан бош тортмади, балки уни қолдирганини айтди. У ракетани бир ҳафтадан сўнг шахсий ҳудуддан учириш ниятида.
У ҳавога кўтарилиб, «биз истиқомат қилаётган дискни» суратга олмоқчи эди.
«Бу Ернинг айланалиги ҳақидаги назарияга чек қўяди», — деди Хьюз.
Ракетани эркак ўз гаражида бир неча йил давомида йиғди. Бу ишга жами 20 минг доллар сарфлади.
Изоҳ (0)