Парижнинг 15-округида сайёр циркдан йўлбарс қочиб кетди. Бу ҳақда Le Figaro газетасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Йиртқични қидириш ишларига қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва қуролли полициячилар йўналтирилган. Гувоҳлар йўлбарс трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланганини айтгач, маршрутлардан бирининг ҳаракати тўхтатилган.
Кейинроқ полиция йўлбарс ўз эгаси томонидан 15-округдаги Гариляно кўприги ҳудудида отиб ташланганини маълум қилди. Ҳозирда полиция нохуш ҳодиса юзасидан терговни бошлаган.
Изоҳ (0)