Ёқутистон пойтахти Якуцкда устидан сув қуйилган ит -50 даража қаҳратонда кўчада қолдирилди. Бу ҳақда Storm24 хабар бермоқда.
Волонтёрларга уйининг ҳовлисидаги будкада ит тириклайин музлаётганини билдирган аёл мурожаат этган.
«Бир ёшга тўлган зотли ит тубсиз будкада тириклайин музлаяпти, ёрдам беринг! Хўжайини уни чўмилтириб, совуқ будкада қолдирди, на овқат, на сув берган», — дейилганди аёлнинг хабарида.
Воқеа жойига келган волонтёрлар чиндан ҳам намиққан жонивор жон талвасасида эканига гувоҳ бўлган.
Қадимги самоед зотига мансуб ит касалхонага олиб кетилган. Бу ерда унга ўлат ташхиси қўйилган ва шифокорлар уни жонсизлантиришга мажбур бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Давлат думаси депутатлари Бош прокуратурага мурожаат этгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)