Скатларнинг «денгиз мушуги» деб номланувчи турнинг узунлиги 2 метрга қадар етади, бироқ баъзида улар орасида рекордчилари ҳам учраб туради. Яқинда ғаввос Стефано ушбу турдаги уч метрли улкан балиққа Португалия соҳилларида дуч келди, деб хабар берди National Geographic.
Италиялик ғаввос Стефано Уливи тез-тез Португалиянинг Пику ороли қирғоқларига шўнғиб туради.
Ғаввос 20 метрли чуқурликда «авваллари бу ерда бўлмаган улкан ноодатий тошга» дуч келган. Жумбоқ тезда ўз ечимини топди: «тош» тўсатдан ҳаракатга келган ва ғаввос бу денгиз мушуги эканлигини тушуниб етган.
Скатларнинг ушбу тури Атлантика океанининг шарқий қисмидаги иссиқ сувларда кенг тарқалган. Денгиз мушукларининг эни 140 сантиметрга, узунлиги эса 2,5 метрга етади.
Ушбу жонзот нима сабабдан «денгиз мушуги» деб аталиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ: тахминлардан бирига кўра, жонзот ушбу номга ингичка ва эгилувчан думи сабаб эга бўлган.
Денгиз мушуклари фақатгина майда балиқлар, моллюскалар ва қисқичбақасимонлар билан озиқланади. Видеодан кўриш мумкинки, ғаввосни кўрган скат сузиб кетган.
Изоҳ (0)