• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «У демократ эмас». Зимбабвенинг янги президенти ҳақида нималар маълум?

    Зимбабведа 24 ноябрь куни Эммерсон Мнангагва қасамёд қилди ва мамлакат президенти лавозимини эгаллади. Бошқарувчи раҳбариятнинг алмашиши ички инқироз оқибатида юз берди. Инқироз ноябрь ойининг ўртасида Роберт Мугабенинг истеъфосига олиб келган эди, деб ёзмоқда TJournal.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    75 ёшли Мнангагванинг давлат бошқарувини қўлга олишидан мамлакат аҳолиси катта ўзгаришларни кутмоқда. Бироқ ғарб мутахассислари бунга ишончсизлик билан қарамоқда. Улар Мугабе маъмуриятидан чиққан одамнинг давлатдаги ҳолатни тубдан ўзгартиришига шубҳа билан қарамоқда.

    Мнангагва ким ўзи?

    Эммерсон Мнангагва Зимбабвенинг Европа колониячиларидан озод бўлиши учун курашган биринчи инқилобчилардан ҳисобланади. У 1966 йилда қўлга олинган ва қамоқхонага жўнатилган. Қамоқхонада у Роберт Мугабе билан танишган. Улар 10 йил давомида маҳкумликни бирга ўтаган ва бу даврда бўлажак инқилоблар режасини муҳокама қилган ҳамда ўзаро яқин кишиларга айланган.

    1980 йиллардан бошлаб Мнангагва Зимбабвенинг махфий полициясини бошқарган. Бу полиция намойишларни бостиришда иштирок этган. Сиёсатчининг шахсан ўзи намойишчиларни урган, унинг махсус хизмати эса камида 20 минг тинч аҳоли вакилининг ўлими учун жавобгар, деб ҳисобланади. Шу сабабли Мнангагва Тимсоҳ лақабини олган. Унинг ўзи эса айбловларни рад этади.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Махсус хизмат раҳбарлигидан сўнг сиёсатчи бир нечта лавозимларни эгаллаган, шу жумладан, давлат хавфсизлик вазири, адлия вазири ва бошқарувчи партиядаги асосий раҳбар лавозимларидан бири. Мнангагва 2014 йилда вице-президент лавозимини эгаллаган ва 93 ёшли Мугабенинг асосий ўринбосари ҳисобланган.

    2017 йилнинг ноябрь ойи бошида мамлакат раҳбари собиқ елкадошини давлат тўнтариши тайёрлаганликда айблаб, лавозимидан бўшатган. Шундан сўнг Мнангагва Жанубий Африкага қочиб кетган. У ердан туриб, Зимбабвега қайтишини ва мамлакат президентлигини эгаллашини маълум қилган. Шундан сўнг кўп ўтмай Мугабе истеъфога чиқишга мажбур қилинди.

    Роберт Мугабега нима бўлади?

    Зимбабвенинг собиқ президенти Мнангагванинг қасамёд қилиш маросимида иштирок этмади. Маълумотларга кўра, сиёсатчи маросимдан олдин Мугабе билан учрашган ва унинг оиласини тўлиқ ҳимоя қилишга, шунингдек, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

    Хабар берилишича, Мугабега жиноий жавобгарлик бўйича иммунитет тақдим этилган. Зимбабвенинг собиқ раҳбари ва унинг рафиқаси қаерда эканлиги номаълум. Маҳаллий ОАВларнинг хабарига кўра, Мугабе Мнангагвага янги лавозимда омад тилаган.

    Мнангагванинг давлат раҳбарлигига келишига қандай муносабат билдирилмоқда?

    Мугабенинг 37 йиллик раҳбарлигидан сўнг янги президентнинг олдида мураккаб масала турибди. У иқтисодиётни барқарорлаштириши, ҳукуматдаги ички курашларни йўқ қилиши ва бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатиши керак бўлади. Бунинг учун унда кейинги президентлик сайловларигача бўлган беш йил бор.

    Зимбабведа 23 йилдан буён яшовчи америкалик журналист Эндрю Мелдрамнинг фикрича, Мугабедан фарқли равишда Мнангагва киришувчан ва хорезматик одам эмас. Сиёсатчи юз бераётган воқеаларни четдан туриб кузатишни маъқул кўради. Янги президент оилали, тўққиз нафар фарзанди бор.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    CNN’нинг Жанубий африкалик журналисти Реди Ткаби Зимабабвенинг янги президентини «демократ эмас», деб тавсифлаган. Мухбирнинг қайд этишича, у аввалги президентнинг «кенгайтирилган» талқини, холос. National Public Radio мухбири Мишель Фоулнинг ҳисоблашича, Мнангагва Мугабега қараганда қаттиққўлроқ сиёсатчи. Мухбирнинг таъкидлашича, янги президент бир вақтлар Зимбабведан қувилган оқ деҳқонларга ерларини қайтариш ва мухолифат билан ҳамкорлик қилиш каби бир қанча ижобий баёнотлар қилган.

    Журналист Эндрю Мелдрамнинг фикрича, мамлакатнинг янги раҳбари жуда ақлли одам бўлиб, унда Зимбабве иқтисодиётини барқарорлаштириш учун имконият бор. Ўзининг қаттиққўл сиёсатчи сифатидаги обрўси туфайли у қайта давлат тўнтаришига уринишларни бостириши ва кейин мамлакатда ислоҳотларни бошлаши мумкин.

    Лавозимига киришишдан олдин Мнангагва Зимбабведа янги давр бошланганини маълум қилган. Мамлакат фуқаролари янги президент инқирозли ҳолатдаги иқтисодиётни тиклай олади, деб ҳисобламоқда.

    25.11.2017, 08:13   Изоҳ (0)   9979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда фил уни суратга олмоқчи бўлган эркакни босиб ташлади

    25.11.2017, 07:02

    Варшава аэропортида Литва, Беларусь ва Украина таркибидаги ҳудудлар Польшанинг бир қисми сифатида кўрсатилган плакатлар пайдо бўлди

    24.11.2017, 23:36

    Британия бош вазири Европа етакчиларини Россия таҳдидидан ҳушёр бўлишга чақирди

    24.11.2017, 23:08

    Атамбаев Қирғизистон халқидан барча умидларини оқлай олмагани учун кечирим сўради

    24.11.2017, 22:22

    Россияда «миналаштирилган» объектлардан салкам 2,5 миллион киши эвакуация қилинди

    24.11.2017, 22:06

    Мисрда масжиддаги теракт оқибатида 155 киши ҳалок бўлди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди

    24.11.2017, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.