Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Европа етакчиларини Россия томонидан таҳдидга очиқ кўз билан қарашга ундади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Мэй Москвани Европада вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади.
«Биз шарқий минтақанинг юксалиш салоҳиятига хавф солаётган ва жамоавий кучимиз илдизига болта ураётган Россия каби душманлик кайфиятидаги давлатлар ҳаракатларини диққат билан кузатишимиз зарур», — деди бош вазир Брюсселдаги конференция чоғида.
У Европа мамлакатлари мазкур муаммо ечимини излаш йўлида биргаликда янги мажбуриятларни ишлаб чиқишига умид билдирди.
Изоҳ (0)