Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев олти йиллик бошқаруви давомида қатор режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишга улгурмади. Бу ҳақда у янги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросимидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мамлакатимиз ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берди, бироқ ўйлаганларимнинг кўпини амалга оширишга улгурмадим. Аслини олганда, фақат охирги уч йил хотиржам ишлаш имкони бўлди», — деди Атамбаев.
Собиқ президент Қирғизистон халқига миннатдорлик билдирди ва «барча умидларини» оқлай олмагани учун кечирим сўради.
Изоҳ (0)