Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида жаҳли чиққан фил уни суратга олмоқчи бўлган эркакни босиб ташлади. Эркак суратга олиш учун ўз машинасини йўлнинг четида тўхтатган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса 23 ноябрь куни Жалпайгури шаҳри яқинида юз берган. 40 ёшли банк ходими Содиқ Раҳмон ишга кетаётган вақтда яқин жойдан ўтиб кетаётган филни суратга олиш учун машинасини тўхтатган. Гувоҳларнинг айтишича, эркакни кўргач, филнинг жаҳли чиққан.
Таъкидланишича, эркак ҳайвонинг ҳужумидан қоча олмаган ва ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ўрмон хўжалиги ходимининг айтишича, бу жойлардаги филлар унчалик ёввойи эмас, улар ҳар куни йўлни кесиб ўтади. Ҳайдовчилар эса филларнинг ёнидан ўтиб кетаётганда транспорт воситасидан тушмаслиги керак.
Хабар берилишича, ўтган йилда Ғарбий Бенгалияда филлар ҳужуми оқибатида 84 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)