Uber компанияси 2016 йил октябрида хакерлар унинг серверларидан 50 миллион мижоз ва 7 миллион ҳайдовчининг маълумотларини ўғирлаганини эълон қилди. Шу билан бир пайтда ушбу воқеа суриштируви билан шуғулланган компания хавфсизлик хизмати раҳбари Жо Салливан ишдан бўшатилгани маълум қилинди, деб хабар беради Meduza.
Uber мавжуд қонунларга зид равишда 2016 йили хакерлик ҳужуми ҳақида расмийларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам хабар бермаган. Бунинг ўрнига Uber хакерларга 100 минг доллар тўлаб, улардан воқеа ҳақида жим юришни талаб қилган. Хакерларнинг шахслари ошкор қилинмаяпти.
Ўғирланган массивда мижозларнинг исм-фамилияси, электрон почта манзиллари ва телефон рақамлари бор эди. Тўлов ахборотига даҳл қилинмаган эди.
Бу эълондан сўнг Нью-Йорк прокурори Эрик Шнейдерман тергов бошлади. Шу билан бир пайтда мижозлар Uber’ни судга берди.
Изоҳ (0)