Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия етакчиси Владимир Путинни биринчи даражали «Манас» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Путин «икки давлат ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун» Қирғизистоннинг олий мукофоти билан тақдирлангани билдирилмоқда.
«Манас» 1996 йилда таъсис этилган бўлиб, учта даражага эга. Давлат раҳбари истисно тариқасида III ва II-даражаларни четлаб ўтиб, биринчи даражали орден билан тақдирлаш ваколатидан фойдаланиши мумкин.
Унга лойиқ кўрилганлар сафида ёзувчи Чингиз Айтматов ва БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан бор.
Изоҳ (0)