АҚШ вакиллик палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегацияси 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради, деб хабар берди UzReport.
Делегация таркиби республикачилар ва демократлар партияларининг вакиллари бўлган конгрессменлардан иборат.
Парламентлараро алмашувлар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, шунингдек, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказади ва бир қатор объектларга ташриф буюради.
Изоҳ (0)