Атроф-муҳитнинг ифлосланиши одам иммун тизими фаолиятига салбий таъсир ўтказади. Аммо қон гуруҳлари турлича бўлган одамларда ёмон экология оқибатлари ҳар хил акс этиши маълум бўлди, деб ёзади 7MedNews.
Америкалик олимлар аниқлашича, ҳавонинг ифлослик даражаси жуда юқори бўлиб кетганида, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳидаги одамларда инфаркт келиб чиқиши хавфи юзага келади. Биринчи қон гуруҳига тааллуқли одамларда юрак хуружи эҳтимоли аввалги даражада сақланиб қолади.
Илмий иш доирасида экспертлар 14 йил давомида одамлар гуруҳини кузатиб борди. Атмосфера ифлосланиши юқори даражаларга етганида иккинчи, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳидаги одамларда юрак хуружи эҳтимоли икки марта ошиши аниқланди. Биринчи гуруҳдаги одамларда эса бу хавф 40 фоизга ошган, холос.
Изоҳ (0)