Колумбия шимоли-ғарбидаги Антиокия департаментида 19 ноябрь, душанба куни йўловчиларни олиб кетаётган автобус жарга қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна 35 кишига шикаст етди. Бу ҳақда France Presse агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, ҳодиса Сабаналарга шаҳри яқинида юз берган.
«Автобус олдидан мотоциклчи чиқиб қолади. Уни айланиб ўтишга уринган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, жарга қулайди», — аниқлик киритади шаҳар мэри Сезар Куадрос. У автобус йўловчиларининг аниқ сони номаълумлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)