АҚШнинг Арканзас штатида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тиббиёт вертолёти 19 ноябрь, якшанба куни кечки пайт шарқий Арканзасда қулади. Ҳодиса оқибатида унинг бортидаги уч киши ҳалок бўлди.
Вертолёт Пайн-Блафф шаҳридан Девитт шаҳрига йўл олганди. Унинг бортида беморлар бўлмагани билдирилмоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)