Британиянинг бир нечта ОАВлари янглишиб, Калифорния соҳиллари яқинида сузиб юрган Американинг 30-йиллардаги танкерини «Россиянинг арвоҳ кемаси» қолдиғи деб ўйлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дастлаб «топилма» ҳақида Mirror газетаси хабар берди, сўнг мақолалар The Sun ва Daily Mail’да пайдо бўлди. Хабарларда «арвоҳ»да гўёки «минглаб касалланган одамхўр каламушлар» борлиги ҳам айтилган.
Британия ОАВлари Science Channel каналининг ҳужжатли фильмига таянган, унда эса бўлаклар Американинг танкерига тегишли бўлиб, ўтган асрнинг 30-йилларидан буён Калифорния соҳиллари яқинида сузиб юриши айтилади.
Изоҳ (0)