Япония полицияси Окинава префектураси маъмурий маркази Наха шаҳрида АҚШ қуролли кучлари юк машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасини текширмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Юк машинасини бошқарган денгиз пиёдаси йўл қоидаларини бузгани ва қизил чироқда чорраҳага чиқиб келгани билдирилмоқда. Бу пайт уни кичик юк фургони кесиб ўтаётганди.
Машина жиддий шикастланди, уни бошқарган 60 ёшли япон касалхонада оламдан ўтди.
АҚШ ҳарбийси аварияда жабрланмади ва полиция бўлимига етказилди. Таҳлил натижалари унинг маст эканлиги, намунадаги алкоголь моддалари меъёрдагидан уч баробар кўплигини кўрсатди.
Изоҳ (0)