НАТО Туркия ракета мудофааси учун ўз тизимларини тақдим этишдан бош тортганидан сўнг ўзига ишонч масаласини шубҳа остига қўйди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бундай ташкилотга ишонч масаласи альянснинг ўзида ҳам жиддий саволлар туғдирмоқда», — деди Туркия президенти.
Эрдўғонга кўра, мамлакат ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш учун Россиянинг С-400 комплексларини харид қилиш бўйича музокараларни бошлаганда НАТО етакчи давлатлари Анқарани танқид қилишга ўтди.
2013 йил бошида Туркия жануби-шарқидаги Сурия билан чегарадош уч туманда Анқара сўровига биноан Германия, АҚШ ва Нидерландиянинг иккитадан Patriot қурилмаси ўрнатилганди. 2015 йил августида Германия, бир ойдан кейин эса АҚШ Туркия ҳудудидан ўз ракета тизимларини олиб чиқиб кетишини эълон қилди.
Изоҳ (0)