Россия ҳарбий-космик кучларининг Ту-154М ҳарбий-транспорт самолёти Суриянинг Латакия шаҳри яқинидаги Хмеймим авиабазасига кетишда Туркия ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru» авиация сайтлари мониторинг маълумотларига таяниб.
Хабарларга кўра, Подмосковьедаги Чкаловский аэропортидан учиб чиққан самолёт Сурияга қўнишидан олдин Сочи, Қора денгиз ва Туркиянинг шарқий қисми устидан учиб ўтган.
Туркиялик кузатувчилар сўзларига кўра, аввалроқ Туркия Россия ҲККга ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун рухсат бермаганига қарамай, бу Россия ҳарбий-транспорт самолётининг 2017 йилда Туркия осмонидан биринчи марта учиб ўтиши эмас.
Изоҳ (0)