Грузия ва Украина Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлишга ҳозирча тайёр эмас. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Бош котибнинг аниқлик киритишича, альянсга қўшилиш учун ташкилот стандартларига риоя этиш зарур.
«Украина ва Грузия ҳозирча зарур даражада ислоҳ бўлмаган. Улар мудофаа тизимларини модернизация қилиши, коррупцияни енгиши ва демократик институтларни мустаҳкамлаши лозим», — таъкидлади Йенс Столтенберг.
Шу билан бирга, бош котиб альянс икки давлатга ҳам ислоҳотлар жараёнида ёрдам бераётганини қайд этди.
«НАТО эшиклари очиқ, совуқ уруш якунланганидан бери унинг аъзолари сони деярли икки баробар ошгани бунга далил бўла олади», — деди Столтенберг.
Маълумот учун, бу йил НАТОга кирган Черногория альянснинг 29-аъзоси бўлди.
Изоҳ (0)