Зимбабве президенти Роберт Мугабе 17 ноябрь, жума куни пойтахт Хараредаги Очиқ университетнинг битирув маросимида қатнашди. Meduza’нинг ёзишича, бу Мугабенинг мамлакатда ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтиб, президент улар томонидан уй қамоғига солинганидан бери илк бор омма олдида кўриниш беришидир. Ҳарбийлар Мугабе билан унинг ҳокимиятдан воз кечиши шартлари борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган. Мугабе мамлакатни 37 йилдан бери бошқаради.
Фото: Роберт Мугабе Зимбабведа ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)