АҚШ Афғонистонга қўшимча 3 минг ҳарбийни юборди. Бу ҳақда Қуролли кучлар штаб бошлиқлари қўмитаси аппарати директори Кеннет Маккензи маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
Генерал-лейтенантга кўра, энди Афғонистондаги АҚШ контингенти тахминан 14 минг аскар ва зобитдан иборат.
Шунингдек, ҳозирда Ироқда 5262, Сурияда эса 503 нафар америкалик ҳарбий бўлиб тургани билдирилди.
Изоҳ (0)