Пойтахт Харарени назоратида тутиб турган Зимбабве ҳарбийлари президент Роберт Мугабенинг яқинларига мансуб бир неча кишини қўлга олди. Бу ҳақда Тhe Herald ҳукумат нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Операциямиз давомида сезиларли муваффақиятга эришдик. Бир неча жиноятчини қўлга олдик, бироқ айримлари яширинишга муваффақ бўлди», — дейилади ҳарбийлар баёнотида.
Қўлга олинганлар рўйхати келтирилмади, бироқ гап «Мугабенинг яқинларидан иборат жиноятчилар» ҳақида кетаётганлиги билдирилмоқда.
Ҳарбийлар аҳолини операция якунлангунча осойишталикни сақлашга чақирди.
Изоҳ (0)