Сингапур Шимолий Корея билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сингапур КХДР маҳсулотлари билан саноат миқёсида савдони ман этади», — дейилади мамлакат божхона хизмати хабарида.
Channel News Asia телеканалига кўра, Сингапур БМТ санкциялари доирасида Шимолий Корея билан савдо-сотиқни тўхтатган КХДРнинг энг йирик савдо шерикларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)