АҚШда 32 ёшли ноқонуний муҳожир Эсдрас Маррокуин Гомес McDonald’s франшизаси эгаси, миллионер Южин Коллининг 83 ёшли рафиқаси Лоис Коллини ўлдирганлигига иқрор бўлди, деб ёзади Forum Daily.
Қотиллик 2015 йилда юз берган. Аёлнинг жасадини унинг Шимолий Салемдаги данғиллама ҳовлиси гаражидан топишган. У бошига етказилган шикаст натижасида вафот этган. Унга ўтўчиргич билан зарба беришган.
Хабарларга кўра, жиноятни содир этганидан сўнг бир неча кун ўтиб, Гомес ватани Гватемалага қочиб кетган. Гомес депортация туфайли ҳукумат қўлига тушган. Эркак Мексикада ноқонуний тарзда ишлаган, ва уни депортация қилишган. Ўтган дам олиш кунлари Мексикадан Гватемалага учаётган рейс Майамида тўхтаган, бу ФҚБ ходимларига Гомесни ҳибсга олиш имконини берган.
Гомес гаров пули бериб озодликка чиқиш ҳуқуқисиз қўлга олинди, у 7 декабрда суд қилинади.
Изоҳ (0)