Америка юрак ассоциацияси мутахассислари қаҳва истеъмол қилиш юрак етишмовчилиги ва инсульт хавфини камайтириш хусусиятига эга эканлигини аниқлади, деб хабар берди EurekAlert.
Олимлар турли диеталар ва юрак-қон томирлари тизимининг ўзаро боғлиқлигини ўрганишга бағишланган Framingham узоқ муддатли тадқиқоти натижаларини алгоритмлар ёрдамида таҳлил қилди. Аниқланишича, бир ҳафтада қўшимча бир финжон қаҳва ичиш инфарктни етти фоизга, инсульт содир бўлишини эса саккиз фоизга камайтиради.
Тадқиқот натижалари ўзаро боғлиқликнинг сабаб-оқибатини кўрсатмаса-да, бошқа илмий ишларда ҳар куни қаҳва ичиш бевақт ўлимнинг олдини олиши, шунингдек, турли саратон касалликларининг ҳамда хатарли жигар ўсмаларининг ривожланишини камайтириши намойиш этилган. Шу сабабли қаҳва юрак-қон томир тизимларидаги касалликлар сабабли содир бўладиган ўлимнинг олдини олиш хусусиятига эга.
Изоҳ (0)