Сурия армияси жангчилари ва шиа кўнгиллилари ИШИДнинг мамлакадаги охирги йирик таянч нуқтаси — Абу Камол шаҳрини жангарилардан озод қилди. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ Сурия шимолидаги Дайр аз-Завр вилоятида, Ироқ билан чегарада жойлашган мазкур шаҳар ҳукумат кучлари томонидан қуршаб олинганди.
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия қисмларига кўмак бергани, шиаларнинг «Ал-Хашд аш-Шааби» тузилмаси эса террорчилар гуруҳига ўт очиб, уларнинг чекиниш йўлини тўсиб қўйгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)