Қирғизистон шимолида чақмоқ зарбидан 16 ёшли ўсмир вафот этди. Шунингдек, унинг ёнида турган ҳайвонлар ҳам қурбон бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ҳодиса 7 ноябрда Иссиқкўл вилоятининг Бирлик қишлоғида юз берган. Бу вақтда ўсмир отда уйга қайтаётган эди. Ўсмир ҳодиса жойида вафот этган. У билан бирга бўлган от ва ит ҳам қурбон бўлган.
Жорий йилда Қирғизистонда одамларни чақмоқ уриши билан боғлиқ олтита ҳолат қайд этилган. Ҳолатларнинг бештаси ўлим билан якунланган. Вафот этганларнинг уч нафари вояга етмаганлар бўлган.
Изоҳ (0)