Суриянинг Дайр аз-Зор шаҳрида бошқарилувчи фугаснинг портлаши оқибатида тўрт нафар россиялик журналист ва беш нафар ҳарбий жароҳатланди, деб хабар беради «Ведомости».
Портлаш террорчилар томонидан амалга оширилди. Жабрланувчилар Латакия вилоятидаги Россиянинг «Хмеймим» авиабазасига олиб кетилди.
Шифокорлар уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
«НТВ» телеканалидан Илья Ушенин ва Темур Воронов, «Звезда» телеканалидан Константин Худолеев ва Дмитрий Стародубский ҳамда Россия халқаро минага қарши марказининг минани кучсизлантираётган беш нафар ҳарбий хизматчиси жароҳатланган.
Иккала телеканал матбуот хизматлари ҳам ҳамкасбларига тезроқ соғайиб кетишни тилаган.
Изоҳ (0)