Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо футболчи Родриго Гоэснинг келажаги юзасидан берилган саволларга изоҳ берди. Аввалроқ бразилиялик футболчи ёзда “қаймоқранглилар” сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ёзда ҳар хил миш-мишлар чиқаверади. Родриго билан ҳаммаси яхши. Мен барча футболчиларимга ишонаман. Уларнинг майдонда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишини хоҳлайман. Ҳозир мени ўйлантираётган ягона нарса ҳам шу, — деди Алонсо АS нашрига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Родригога “Манчестер Сити” жиддий қизиқаётгани ва унга 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр экани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Шунингдек, агар футболчи “Реал”ни тарк этса, фақат “Ливерпуль”га ўтишга рози бўлиши мумкинлиги ҳам айтилган.
Изоҳ (0)