• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги қуёш электр станцияси: лойиҳа ижросини ким ортга сурмоқда?

    Қарийб бир йил олдин «Ўзбекэнерго» ДАК Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси тендерда ютиб чиққани ва Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини бунёд этажагини, қиймати $233 млн бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишга Осиё тараққиёт банки кредити жалб этилишини билдирганди. Хитойлик шериклар бир йилдан буён Ўзбекистонда, лекин улар билан шартнома ҳануз имзоланмаган, қурилиш бошланмаган. Сабаб нимада? «Kommersant.uz»нинг мақоласи шу мавзуга бағишланди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Бир кун, Ер орбитасидан тунда олинган фотосуратларни томоша қила туриб, Тошкентдан жануброқ ва ғарброқда жойлашган катта майдонлар қоронғулик қаърида қолганлигини кўрдим. Самарқанд, Қарши ёки Нукусни кўриш амримаҳол эди. Агар фотосуратда Марказий Осиё эканлигини билмаганимда, бу бир чеккасида ёлғиз шаҳар қад ростлаган қандайдир кимсасиз саҳро деган хаёлга борган бўлардим (шимолроқда Қозоғистон шаҳарлари ёришиб турарди). Хорижга экспорт қилинаётган электр энергиясининг ички бозорда етишмаслиги – бу XXI асрда мамлакатимиз аҳолиси кундалик ҳаётида тўқнаш келаётган воқеликдир. Кейинги йилларда бу муаммонинг ечими йўқ, деган тасаввур тобора мустаҳкам илдиз отмоқда. Совет Иттифоқидан қолган тизим эскирди, замонавий технологиялар эса, бамисоли бизни четлаб ўтгандек. Энергетика тармоғининг барча соҳаларида авж олган коррупция туфайли вазият янада чуқурлашган.

    Бироқ, 2014 йил октябрда, Президент фармонига мувофиқ, Самарқандда қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бўйича халқаро тендер эълон қилинганда, ва ниҳоят Ўзбекистон энергетик модернизация йўлига қадам ташлагандек кўринганди.

    Қуввати 100 МВт бўлган Самарқанд станциясини 2016 йил иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди. Тендер эълон қилинганига уч йил, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Осиё тараққиёт банки ўртасида лойиҳани амалга ошириш учун кредит ажратиш бўйича келишув имзоланганига тўрт йил бўлди. Қиймати $233,1 млн бўлган лойиҳа ОTБ ($110 млн), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди ($110 млн) ва «Ўзбекэнерго» ($13,1 млн) маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

    Қурилиш ҳануз бошлангани йўқ.

    2016 йил июлда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекцияси бошлиғи Тўрахон Ҳошимов қурилиш учун жой тайёрлаб қўйилганлигини маълум қилганди: ҳудудга олиб борувчи йўллар тартибга солинган, ҳудуд атрофи панжаралар билан тўсилган, артезиан қудуқлари тайёрланган, ўз эҳтиёжлари учун трансформаторлар ўрнатилган. Бунинг учун 4 млрд. сўм сарфланди. Ҳудуд мана шундай кўринишда эди:

    Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ҳудуд. 2016 йил. Фото: «Nuz.uz»

    Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ҳудуд. 2016 йил. Фото: «Nuz.uz»

    Ўшанда, қурилиш бўйича тендер ғолиби аниқлангандан кейин, модуллар ўрнатилиши 2016 йил 1 сентябрда бошланиши айтилганди.

    Тендер ғолибини эса, фақат 2016 йил декабрида эълон қилдилар – у Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси бўлди. Қарийб бир ой ўтди, лекин лойиҳа жойидан жилгани йўқ. Сабаби нимада?

    Тендер қандай ўтганди?

    «Ўзбекэнерго»даги суҳбатдошим айтишича, тендерда турли мамлакатлардан 19 та компания қатнашган. Бироқ, саралашнинг биринчи босқичидаёқ кўпроқ тажрибага ва ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган Хитой компаниялари асосий даъвогар эканлиги кўриниб қолди. Бундан ташқари, хитойликлар энг паст нарх ва мақбул муддатни таклиф қилардилар. Натижада даъвогарлар қисқа рўйхатида бешта иштирокчи қолди.

    Шунда дастлабки тўсиқлар ва ишни чўзишлар пайдо бўла бошлади. Ўзбекистон томони иккита кореялик компания – Daewoo ва KT Corporation’ни иштирокчилар рўйхатига киритишни талаб қилди. Бу ҳол рақобат даражасини ошириши, пировардида, иштирокчилар тақдим этаётган лойиҳалар сифатига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди. Аслида иккала корейс компанияси аввалроқ, асосий талаблар (хусусан, ижрочи-компания шундай кўламдаги қуёш станцияси қуриш тажрибасига эга бўлиши кераклиги)га жавоб бера олмай, саралашдан ўта олмаганди. ОTБ бунга кўнди ва даъвогарлар рўйхатини кенгайтиришга рози бўлди.

    2015 йил ўрталарида энг яхши лойиҳани, ҳар қалай, Хитой компанияси – Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd тақдим этгани маълум бўлди.

    Ўзбекистон томони, Германиянинг C2Energy компаниясидан олинган хатларга таяниб, такрорий тендер ўтказишни таклиф қилди. Хатларда тендер ҳам, унинг ғолиби ҳам халқаро стандартларга мувофиқ келмаслиги ҳақида айтиларди. ОTБ «Ўзбекэнерго»га йўллаган хатида такрорий тендер ўтказиш учун объектив сабаблар йўқлигини ва жаҳон тажрибасида фақат форс-мажор ҳолатлардагина бундай чоралар қўлланилишини қайд этади.

    Шундай бўлса-да, банк ғолибнинг ҳам тендер, ҳам замон талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун малака комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди. Малака аттестациясини ўтказиш учун Буюк Британиянинг OST Energy компанияси чақирилди. Британияликлар Хитойда бўлиб, даъвогар амалга оширган қатор объектларда бўлдилар, уларнинг ишлаб чиқариш қуввати ва хизмат сифати билан танишдилар. Яна бир бор лойиҳа қийматини баҳолаш ўтказилди. Текширув натижаларига кўра хитойлик иштирокчига ҳеч қандай даъволар билдирилгани йўқ – лойиҳа талабларга тўлиқ жавоб берарди.

    Хитойлик пудратчилар билан контракт 2016 йил декабридагина, «Ўзбекэнерго»даги суҳбатдош сўзларига кўра, Президент ва ОTБ босими остида имзоланди. Тендер якунлари ҳақида ҳам ўшанда эълон қилинди.

    Хитойлик шериклар дарҳол бир гуруҳ муҳандислар ва геологларни бўлажак станция ҳудудига жўнатдилар, Тошкентда эса, компанияни рўйхатдан ўтказдилар ва шаҳар марказидан офисни ижарага олдилар. Бундан ташқари, лойиҳага қуёш панелларининг янгиланган вариантини киритдилар, зеро лойиҳа тасиқдлангунича, олдинги панеллар эскиришга улгурганди. Бунинг учун қўшимча ҳақ талаб қилинмади.

    Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 26 майдаги қарорида лойиҳа амалга оширилишининг янги муддатлари келтирилган – 2017–2018 йиллар. «Жануби-ғарбий магистрал электр тармоқлари» ДК етакчи муҳандиси Санжар Қўлдошев тасдиқлашича, станцияни бунёд этиш бўйича ишлар ҳали бошлангани йўқ.

    Нега?

    Ҳар қанда халқаро контракт, имзоланганидан кейин, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида рўйхатдан ўтиши керак (аввал бу билан ТИАваСВ шуғулланарди). «Ўзбекэнерго»даги манба сўзларига кўра, ТИАваСВда контрактни жуда қиммат дея, рўйхатга олишдан бош тортдилар (ҳолбуки, ғолибнинг лойиҳаси таклиф қилинганлар ичида энг арзони эди). Ваҳоланки, лойиҳа бир неча марта, жумладан Ўзбекистон томонидан баҳоланган, мамлакат олий раҳбарияти станцияни тезроқ ишга тушириб, кейинги лойиҳага ўтишни қўзлаган эди. Қатор музокаралардан кейин хитойлик шериклар нархни туширмасликлари аниқ бўлди.

    Жорий йил баҳорида ТИАваСВ Ташқи савдо вазирлигига ўзгартирилди. Энди контрактни имзолаш Президент фармонига мувофиқ ташкил этилган Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ваколатига ўтди. Бироқ, бу ҳали ҳам амалга ошмади. «Ўзбекэнерго» АЖ раҳбарияти томонидан контракт имзоланиши кутилмоқда, деб хабар беришди ушбу компанияда.

    Бундан ташқари, бизга маълум бўлишча, жорий йил августида Хитой компанияси «Ўзбекэнерго»дан хат олади, унда компания боқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Шералиев лойиҳанинг рентабеллигини шубҳа остига олиб, 100 МВт қувватга эга битта станция эмас, 10 МВт қувватга эга 10 та станция қуришни таклиф қилади. Бундай хат йўлланишига нима асос бўлгани номаълум, чунки у мамлакат раҳбарияти тутган йўлга ҳам, энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш халқаро тажрибасига ҳам зид келади. Ўзбекистон томони кейинги уч йил давомида узоқ музокаралар, катта харажатлар ва кўп меҳнат эвазига эришилган натижаларни йўққа чиқариб, ҳаммасини бошдан бошлашни таклиф этаётган бўлиб чиқмоқда.

    «Kommersant.uz» ушбу лойиҳани амалга оширишга у ёки бу даражада алоқаси бор вазирликлар, идоралар ва компанияларга изоҳ сўраб мурожаат қилди. Расмий жавоблар олгач, тафсилотларини ўртоқлашишга ваъда берди.

    07.11.2017, 08:51   Изоҳ (0)   14533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2018 йилнинг январь ойидан ҳайдовчилар малакасини ошириш марказлари иш бошлайди

    06.11.2017, 21:50

    Ўзбекистон Президенти мева-сабзавот экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор имзолади

    06.11.2017, 21:40

    Шароф Рашидовнинг юбилейи, 32 500 000 ўзбекистонлик, уч ҳафталик ўсишдан сўнг пастлаган доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.11.2017, 20:53

    Ўзбекистондаги барча нотариуслар нодавлат идораларга айлантирилади

    06.11.2017, 19:40

    Туркиялик собиқ депутат Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчилик қилади

    06.11.2017, 19:14

    Ўзбекистонлик тадбиркорларга товарларни суғурта полиси ва банк кафолатисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат берилади

    06.11.2017, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.