6 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Жиззахда Шароф Рашидов ҳайкали очилди. Маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади.
2. Ўзбекистон аҳолиси сони 32,5 млн кишидан ошди. Йил бошидан буён мамлакат аҳолиси сони 391,4 минг кишига ёки 1,2 фоизга кўпайди.
3. Ўзбекистонда доллар курси уч ҳафталик ўсишдан сўнг 10,50 сўмга пастлади. Бунгача доллар курси кетма-кет уч ҳафта ўсди, ўсишдан аввал эса курс беш ҳафта давомида пастлаган эди.
5. Фарғона вилояти ўз сайёҳлик брендига эга бўлди. Логотип шиори — Ferghana. Enjoy the Beauty («Фарғона. Гўзалликдан баҳра ол»).
4. Туркиялик собиқ депутат Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчилик қилади. Унинг номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида Анталия вилояти томонидан тавсия этилган.
Изоҳ (0)