• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик тадбиркорларга товарларни суғурта полиси ва банк кафолатисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат берилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда қиймати 100 минг доллардан кам импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби бекор қилинади

    ЎзАнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳали ҳам ортиқча бўғинлар, тўсиқлар, замонавий талабларга жавоб бермайдиган ва маҳаллий тадбиркорларнинг ташқи савдо фаолиятида иштирок этишига тўсқинлик қилаётган турли идоравий йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар мавжуд.

    Шу муносабат билан, Президентнинг янги қарорига мувофиқ, экспорт қилувчи корхоналар, уларнинг янги, шу жумладан, истиқболли хорижий савдо бозорларини фаол ўзлаштириши учун қулай шароитлар яратишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар жорий этилмоқда.

    Экспорт операциялар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳосил бўлишини ҳисоблаш муддати узайтирилиб (60—90 кундан), ҳисоблашнинг ягона муддати белгиланмоқда, яъни маҳсулот экспортга жўнатилган кундан бошлаб 120 кун этиб белгиланмоқда.

    Бунда Ўзбекистон резидентлари — муассислар томонидан чет элдаги ташкилотларига (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларига), шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари томонидан — Палатанинг савдо-инвестиция уйларига олиб чиқиб кетиладиган товарлар бўйича тўловлар келиб тушишининг амалдаги муддатлари (180 кун) сақлаб қолинади.

    «Европа Иттифоқи давлатлари, Туркия, Хитой ва бир қатор МДҲ мамлакатлари (Россия, Қозоғистон, Беларусь)нинг ташқи савдони тартибга солиш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ушбу давлатларда тадбиркорлик субъектлари ўз маблағларидан эркин, ўз ихтиёрига кўра ва чекловларсиз фойдаланиши, экспорт қилиш шакллари ҳамда тўлов муддатларини танлаши мумкинлигини, шунингдек, товарларни ташқи савдо контракларини тузмасдан экспорт қилиш ҳуқуқига эга эканлигини кўрсатмоқда», — деб ёзади ЎзА.

    Шу муносабат билан, шунингдек, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун нормаларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига ўз маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича берилган ҳуқуқлар инобатга олинган ҳолда, қарорга мувофиқ шундай тартиб жорий этилмоқда.

    Унга кўра товарлар, ишлар ва хизматларни олдиндан тўлов тўламасдан, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирилмасдан ва суғурта полисисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат этилмоқда (янги мева-сабзавот маҳсулотлари ва айрим турдаги хом ашё товарлари бундан мустасно).

    Қарорда чегараолди савдосини ривожлантириш ва экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, товарлар (хом ашё товарларидан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан 100 фоиз тўлов тўлангандан сўнг экспорт контракти тузмасдан инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

    Бунда янги мева-сабзавот, узум, полиз, дуккакли маҳсулотлар, шунингдек, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланмоқда.

    Шунингдек, қарорда ташқи савдо фаолиятининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш, экспортдан валюта тушумларининг тушиш муддатлари объектив сабабларга кўра кечиктирилган ҳолатларда экспорт қилувчиларга нисбатан молиявий санкцияларни асоссиз қўллашга йўл қўймаслик, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартиб-таомилларини соддаллаштириш мақсадида:

    • муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳосил бўлишига йўл қўйилганлиги учун ҳам экспорт қилувчиларга ҳам импорт қилувчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича ягона ёндашувни қўллаш;
    • бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар (форс-мажор) даврида хорижий валютадаги тушум тушишининг муддатини ушбу даврга узайтириш;
    • экспорт контракти бўйича дебиторлик қарз миқдорини товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилувчи ҳисобрақамига тушган суғурта қопламаси миқдорига камайтириш;
    • Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан божхона юк декларациясини мажбурий тақдим этиш;
    • «вақтинча олиб кириш» божхона режимида бўлган товарларни қайта экспорт қилиш учун давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома беришга доир талабни бекор қилиш;
    • масъул вазирликлар ва идоралар томонидан берилган сертификатлар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотларнинг унификациялаштирилган «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилиши назарда тутилмоқда.

    06.11.2017, 19:01   Изоҳ (0)   6450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қиймати 100 минг доллардан кам импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби бекор қилинади

    06.11.2017, 18:36

    Ўзбекистонда доллар курси уч ҳафталик ўсишдан сўнг 10,50 сўмга пастлади

    06.11.2017, 18:26

     7 ноябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    06.11.2017, 17:36

    USAID Ўзбекистон делегациясини минтақавий савдо форумидаги муносиб иштироки учун махсус сертификат билан тақдирлади

    06.11.2017, 17:13

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди

    06.11.2017, 16:34

    Ўзбекистон ёшлари мурожаати: Террорнинг миллати ва дини бўлмайди!

    06.11.2017, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.