• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президенти мева-сабзавот экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бугунги кунда экспортга йўналтирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг 90 фоизидан ортиғи кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан ёрдамчи хўжаликларда, шу жумладан томорқа участкаларида етиштирилмоқда.

    Мазкур ишлаб чиқарувчилар чет эл харидорлари билан шартномалар тузиш ва рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиши лозимлиги сабабли маҳсулотларини мустақил равишда экспорт қилиш имкониятига эга эмас.

    Шуни ҳисобга олган ҳолда, Президентнинг қарори билан тадбиркорлик субъектларига экспорт контракти тузмасдан уларнинг тўлови ва етказиб берилиши бўйича шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

    «Қарор билан божхона органлари томонидан экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқотиш нормативини ҳисобга олиш тартиби мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бошқа муаммоли масала ўз ечимини топди», — дейилади қарор шарҳида.

    Ҳисобга олинмаган табиий йўқотиш асоссиз дебитор қарздорлик юзага келишига, тегишлича, келиб тушмаган валюта маблағларининг 70 фоизига қадар миқдорда жарима қўлланилишига олиб келган.

    Бундан келиб чиққан ҳолда, қисқа муддатда экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари, шунингдек, уларнинг фактура қийматига тузатишлар киритиш тартибини белгилаш топширилди.

    Кейинчалик экспорт қилиш учун фуқаролардан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар назарда тутилди.

    Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар келгусида жисмоний шахслар томонидан маҳсулотларнинг етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмасдан қўлланилиши белгиланмоқда.

    Агар экспорт қилувчида олдин амалга оширилган экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлса, фақат муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйган чет эл харидорига товарларни чиқариш рухсат этилмайди.

    Шу билан бир қаторда, қарор билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона юк декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга ошириладиган тартиб жорий этилди.

    Мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларнинг экспорти учун зарур бўлган сертификат бериш муддати экспорт қилувчи томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб бир иш кунига қадар қисқартирилди.

    Амалдаги импорт божхона божлари, аксиз солиғи ва йиғимлар ставкалари, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги санитария нормаларини танқидий ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг савдоси ва экспорти соҳасидаги халқаро шартномалари инвентаризациядан ўтказилади.

    Унинг якунлари бўйича янги халқаро шартномалар тузиш ва амалдагиларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланади.

    Шунингдек, Президент томонидан Ўзбекистонда берилган мувофиқлик сертификатларининг маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари асосий истеъмол қилинадиган давлатларда тан олиниши, шунингдек, лабораториялар модернизация қилинишини таъминлаш чораларини кўриш топширилган.

    Мазкур топшириқнинг амалга оширилиши маҳаллий етказиб берувчилар хорижий бозорларда уларнинг маҳсулотлари мева-сабзавот маҳсулотларини потенциал импорт қилувчи кўпгина мамлакатлар стандартлари, санитария ва фитосанитария талабларига мувофиқ келмаслиги билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш имконини беради.

    Қарорда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида инфратузилмаларни яратиш ва замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Ушбу мақсадда ҳақиқий эҳтиёж ҳамда халқаро ва хорижий молия институтларининг чет эл инвестициялари ҳисобига мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш йўналишларини ўрганиш асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича логистика марказлари ташкил этилади.

    Ҳозирги вақтда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар етиштирган маҳсулотлари, уларнинг нави ва нархлари, шунингдек, чет эл харидорлари томонидан уларни сотиб олиш учун буюртмалари тўғрисидаги фойдаланилаётган тарқоқ ахборот базалари импорт ва экспорт қилувчилар учун ягона порталга бирлаштирилади.

    Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини ривожлантириш бўйича қайд этилган чора-тадбирлар билан бирга, Ўзбекистон Президентининг қарори билан ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унга 2018 йил 1 февралга қадар миллий божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича қўшимча таклифлар тайёрлаш ва ҳукуматга киритиш вазифаси юклатилди.

    Мазкур қарор ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иш шароитларини яхшилаш имконини беради.

    06.11.2017, 21:40   Изоҳ (0)   14549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шароф Рашидовнинг юбилейи, 32 500 000 ўзбекистонлик, уч ҳафталик ўсишдан сўнг пастлаган доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.11.2017, 20:53

    Ўзбекистондаги барча нотариуслар нодавлат идораларга айлантирилади

    06.11.2017, 19:40

    Туркиялик собиқ депутат Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчилик қилади

    06.11.2017, 19:14

    Ўзбекистонлик тадбиркорларга товарларни суғурта полиси ва банк кафолатисиз хорижий валютада экспорт қилишга рухсат берилади

    06.11.2017, 19:01

    Ўзбекистонда қиймати 100 минг доллардан кам импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби бекор қилинади

    06.11.2017, 18:36

    Ўзбекистонда доллар курси уч ҳафталик ўсишдан сўнг 10,50 сўмга пастлади

    06.11.2017, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.