• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Англияда беш ўсмирнинг қотили вафот этди. Уни ярим йил давомида дафн этишнинг имкони бўлмади

    15 май куни Англиядаги руҳий хастахоналардан бирида 79 ёшида Иэн Брэйди вафот этди. У 1960-йилларда дугонаси Майра Хиндли билан бирга беш нафар бола ва ўсмирни зўрлаб, ўлдиргани билан «ном қозонган». Meduza’га кўра, қотилни ярим йил давомида кўмишнинг имкони бўлмаган.

    Иэн Брэйди ва Майра Хиндли. Фото: AFP

    Иэн Брэйди ва Майра Хиндли. Фото: AFP

    Иэн Брэйди ва Майра Хиндли 1963–1965 йилларда Манчестер атрофида содир этган жиноятлар тарихда «ботқоқдаги қотилликлар» (Moors Murders) номини олган. Ўша пайти ҳали 30 га тўлмаган жиноятчилар 10–16 ёш орасидаги беш ўсмирни ўлдириб, таналарини Сэддлуорт яланглигида яшириб қўйган.

    1963 йил 12 июлда Майра Хиндли 16 ёшли таниши Полин Ридни машинасига миндирди. Хиндли уни Сэддлуорт яланглигига олиб борди. Уларнинг ортидан воқеа жойига Иэн Брэйди мотоциклда етиб келди. У қизни зўрлаб, ўлдирди, сўнг жуфтлик танани кўмиб қўйди. Қизнинг танаси 1987 йили топилди — ўшанда жиноятчилар қотилликни тан олган эди.

    Ўша йилнинг 23 ноябрида Манчестер бозорида Хиндли ва Брэйди 12 ёшли Жон Килбрайдни алдаб, яна ўша ерга олиб келди. Килбрайднинг бошига ҳам Полин Риднинг тақдири тушди.

    1964 йил 16 июнида Манчестер четида 12 ёшли Кит Беннет ғойиб бўлди. Брэйди ва Хиндли уни ўлдирганликда 1980 йилларда иқрор бўлди, аммо боланинг танаси шу пайтгача топилган эмас.

    26 декабрь куни Брэйди ва Хиндли ярмаркадан 10 ёшли Лесли Энн Даунини олиб кетди. У қиз ҳам ўлдирилди.

    1965 йил 6 октябрида Брэйди ва Хиндли ўз уйларида 17 ёшли Эдвард Эвансни ўлдирди. Қотиллик жойида Хиндлининг қариндоши Дэвид Смит ҳам бор эди. Жиноятчилар унга танани йўқ қилишни топширди, лекин Смит полицияга мурожаат қилди, шу билан жиноий жуфтлик қўлга олинди.

    1966 йил майида суд Иэн Брэйдини Жон Килбрайд, Лесли Энн Дауни ва Эдвард Эванснинг, Майра Хиндлини эса Дауни ва Эванснинг ўлимида айбдор деб топди. Улар умрбод қамоқ жазоси олди. 1985 йили Иэн Брэйди жинни деб тан олиниб, маҳбусларга мўлжалланган руҳий касалхонага жойлаштирилди. У ерда эркак журналистлар билан суҳбатлар давомида Полин Рид ва Кит Беннетни ўлдирганини тан олди.

    Майра Хиндли умрининг охирига қадар қамоқдан чиқишга уринди. У 2002 йили вафот этди. Ҳеч бир дафн бюроси уни кўмиш билан шуғулланишни истамади. Натижада ўлган еридан юзлаб километр узоқда ёқиб юборилди. Хоки эса Сэддлуорт яланглигидан 15 километр наридаги боғда сочиб юборилди.

    Брэйди эса кўпроқ умр кўрди ва шу йилнинг 15 майида ўлди.

    Туман коронери Сефтон жиноятчининг танасини дафн учун топширишга рози бўлди, лекин битта талабни илгари сурди — унинг хоки Сэддлуорт яланглиги узра сочиб юборилиши керак эди.

    Теймсайд тумани ва Олдхем шаҳри маъмурияти судга мурожаат қилиб, ниҳоят дафн масаласини ҳал қилишни сўради. 9–10 октябрь кунлари Лондон юқори суди эшитувларида келишувга эришиб бўлмади.

    Натижада судья сер Жеффри Вос Брэйдини дафн этиш учун жавобгарни тайинлаш ва у дафн маросимини айнан қандай амалга оширишини белгилашга қарор қилди.

    Марҳумнинг адвокати Робин Макин бундай ҳуқуқдан маҳрум этилиб, таан Теймсайд маъмурияти ходималаридан бирига берилди.

    Ҳукмда, шунингдек, диний маросим ўтказиш ва мусиқа қўйиш тақиқланиши белгиланди. Бунинг бари узоқ вақт сир тутилди.

    2 ноябрь куни Иэн Брэйдининг танаси 25 октябрь куни Ливерпуль қироллик шифохонасидан олиб кетилиб, Саутпорт крематорийсида ёқиб юборилгани маълум қилинди. Тунги соатларда қотилнинг хоки оғирлаштирилган идишга солиниб, Ливерпуль бандаргоҳидан денгизга қўйиб юборилди.

    Бунинг бари 3 ноябрь куни жамоатчиликка ошкор этилди.

    06.11.2017, 08:01   Изоҳ (0)   22344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралияда какаду интернетнинг энг катта душманига айланди

    05.11.2017, 21:06

    Бейсбол клуби ишқибозлари юқори қаватдан тушиб кетган кепкани бир-бирига ошириб, эгасига қайтарди (видео)

    05.11.2017, 11:51

    Германиялик пенсионер уйига улоқтирилган қовоқча сабабли полицияни чақирди

    05.11.2017, 11:05

    Google ошхонасида «Android-бургер» пайдо бўлди. Котлет остидаги пишлоғи билан!

    04.11.2017, 22:03

    АҚШдаги ЙТҲ оқибатида бир миллион долларлик асаларилар ҳалок бўлди

    04.11.2017, 20:30

    Хитойлик кунг-фу устаси бир дақиқада кафти билан 300 та ёнғоқ чақди (видео)

    04.11.2017, 14:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси




    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.