Австралия миллий кенг полосали тармоғи сим ва кабелларни ғажиб қўядиган ёввойи какадулардан нолиди: бу интернет фаолияти секинлашиши ва айрим қисмлари ишдан чиқишига олиб келмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Тармоқ муҳандислари какаду қиммат турадиган оптик толали ва куч кабелларига ҳужум қилишини билдирди. Компания еб битирилган жиҳозларни янгисига алмаштириш учун 60 минг доллар сарфлади.
Экспертларга кўра, какадуни кабелларнинг ранги ва жойлашуви ўзига жалб этади. Миллий кенг полосали тармоқ барча жиҳозларни махсус ғилофларга жойлашга қарор қилди, бу қўшимча 14 долларга тушади.
Маълумот учун, Австралия расмийлари интернет инфраструктурасини ривожлантиришга 36 миллиард доллар сарфлади, бироқ юқоридаги муаммолар туфайли дунёда тезлиги бўйича 50-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)