Германиянинг Бреттен шаҳрида яшовчи пенсионер полицияга ҳовлисидан топилган Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба туфайли мурожаат қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар «бомба» 5 килограммли қовоқча эканлигини аниқлади. Уни кимдир пенсионернинг уйига улоқтиргани тахмин қилинди.
Маҳаллий аҳоли эвакуациясига ҳожат қолмади. Пенсионер қовоқчани ўзи бирёқли қилди.
Изоҳ (0)