Хитойлик жанг санъатлари устаси Ли Вэйцзюнь қўлининг кафти билан бир дақиқадан камроқ вақт ичида 302 та ёнғоқ чақиб, дунё рекорди ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ли Вэйцзюнь жанг санъатлари билан 27 йилдан бери шуғулланиб келади. У Хитой анъанавий маданияти ва жанг санъатларини оммалаштириш учун Гиннес рекордлари китобига киришга қарор қилди.
Олдинги рекорд атиги бир неча ҳафта аввал ўрнатилганди. Ҳиндистонлик Прабхакар Редди 212 та ёнғоқ чаққанди.
Изоҳ (0)