Тошкентда қурилиши бошланган ер усти ҳалқа метросининг барча ҳаракатланувчи таркиблари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. «Газета.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда «Тошкент метрополитени» раҳбари Ойбек Худойқулов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, вагонларни ишлаб чиқариш билан Тошкент вагонсозлик заводи шуғулланади.
«Ушбу масала юзасидан биз Россиядаги иккита заводда бўлдик. Бизда йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш бўйича завод бор, биз ўзимиз ишлаб чиқарамиз», — деди у.
Ойбек Худойқуловнинг қўшимча қилишича, Тошкент метросининг эски вагонлари тўлиқ реставрация қилиниб, қайта жиҳозланиб чиқилган. Шу боис бу вагонларнинг «умри» яна 15 йилга узайтирилган.
Изоҳ (0)