Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, жумладан, Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрида жойлашган баъзи масжидларда азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирилмоқда. Бу ҳақда «Azon.uz» ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Тошкентдаги «Минор» масжидида 1 ноябрь куни хуфтон намозини ўқиган «Azon.uz» манбасинининг сўзларига кўра, «Минор» масжидида хуфтон намози учун овоз кучайтиргичлар орқали азон айтилган.
«Одамлар азон товушини узоқдан туриб ҳам эшитган. Бу каби хабарлар Тошкентнинг Чилонзор, Сергели туманларидан ҳам келмоқда», — дейилади сайт хабарида.
Аввалроқ азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишни тарғиб қилиш ташаббуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигидан чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)