Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Россия бўйлаб сафари давомида Санкт-Петербургдаги заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган Ўзбекистон фуқароларини бориб кўрди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Аввалроқ Санкт-Петербургдаги «Народний» супермаркетида ишлаётган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари заҳарланиб, шифохонага тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу муносабат билан, Қаҳрамон Қуронбоев ўз ташри дастурига ўзгартириш киритиб, заҳарланган 33 беморни бориб кўрди.
«Уларнинг фақат 2 нафари — Шоҳжаҳон Иброҳимов ва Наргиза Қаршиева Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлди. Шоҳжаҳон Иброҳимов ўзини яхши ҳис қилмоқда, унга шифохонадан кетишга рухсат берилган. Наргиза Қаршиеванинг ҳаётига ҳам ҳеч қандай хавф йўқ, у ҳам тез кунларда шифохонадан чиқади», — дейилади Ёшлар иттифоқи хабарида.
Хабар беришларича, Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербургдаги шифохонага ётқизилган ўзбекистонликларга зарурий барча ёрдам кўрсатилиши бўйича тегишли чораларни кўрган.
Изоҳ (0)