Тошкент метроси бекатларига металлодетектор ромлари ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени бош муҳандиси Бахтиёр Содиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Ҳозирда қандай ромларни сотиб олишимиз борасида танлов олиб бормоқдамиз», — деди Содиқов.
Унинг сўзларига кўра, бир муддат аввал «Бунёдкор» станциясига метеллодетектор ромларнинг икки-уч тури ўрнатилган, «улар тажриба синовларидан ўтказилган».
Изоҳ (0)