Каттақўрғон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабига шаҳар прокуратураси аралашуви билан 15 тонна кўмир брикети етказиб берилди. Бу ҳақда, Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига асосланиб, «Zaraфшон» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 22 июндаги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ, шаҳардаги халқ таълими муассасаларига 69 тонна кўмир брикети берилиши режалаштирилган.
«Шундан шаҳар прокуратураси аралашуви билан 13-умумтаълим мактабига 15 тонна кўмир брикети етказиб берилди», — дейилади газета хабарида.
Қайд этишларича, қолган муассасаларга ҳам кўмир етказиш прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)