Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига шу шаҳарда яшовчи эркакдан мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Мурожаатга кўра, эркакнинг ҳомиладор бўлган турмуш ўртоғи уй ичида қолиб, бир неча соат давомида эшикни очмаган ва телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаган.
Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида уйнинг эшигини очиб ичкарига кирилганда, мурожаатчининг аёли хонадон ичида беҳуш ҳолда эканлиги аниқланган.
«Маълум бўлишича, жабрланувчи хонадон ичида йиқилиб, ҳушидан кетган ва чап қўлининг тирсак қисми чиққан. Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди ва фуқаро зудлик билан шифохонага жўнатилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)