ИШИД террорчилик ташкилоти Нью-Йоркдаги теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб ёзади «Корреспондент.net» Reuters’га таяниб.
Террорчилар ўз баёноти борасида ҳеч қандай исбот-далил келтирмади.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида юк машинаси велосипед йўлагига ўтиб, ўз йўли устидаги велосипедчиларни босиб кетди, сўнг мактаб автобусига бориб урилди. Юк машинаси ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов полиция томонидан яраланди. Теракт оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ киши жароҳатланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)